Тил танлаш
ҚЎШИЛИНГ:

БИЗ ТЎҒРИМИЗДА


  • An image of the Empire State Building in New York

Биз Яратгувчи ҳақида сўзлаймиз! МОСТ хизмати Ўрта Осиё халқларига бағишланган, Муқаддас Китобга асосланиб тайёрланган ҳар хил мавзудаги радиодастурларни ҳавола этади. МОСТ хизмати сизга истаган жойингизда, истаган вақтда ўз она тилингизда Муқаддас Китобга асосланган радиодастурларни интернет, радио ва смартфон орқали тинглаш имкониятини яратган.

Мақсадимиз – Ўрта Осиё халқларига умид Хушхабарини етказиш, яъни Раббимизнинг омонат қилиб қолдирган буюк топшириғини бажаришдир. Ҳаётда турли вазиятларга, синовларга дуч келишингиздан қатъий назар, ҳеч қачон умидингизни сўндирманг. Бу фоний дунёдаги ҳаётда олдинга қараб юришда, келажакка қадам ташлашда фақатгина УМИДга таянамиз. Оилавий муносабатларингиз боши берк кўчага кириб қолиб, ажрашишдан бошқа йўлни кўрмасангиз, билинг, оилавий бахтга эришиш умиди ҳали бор. Қалбингиз эзилиб, тушкунликдан озод бўлолмай юрсангиз, юрагингиз қийналиб, ҳаёт нафасини тўхтатишдан бошқа йўл йўқ деган қарорга келсангиз, билинг, қувончга тўла, бахтли ҳаёт кечиришга умид бор. Ичкиликбозлик билан гиёҳвандлик тўридан озод бўлолмай қийналсангиз, билинг, соғлом ҳаёт кечиришга умид бор. Бизнинг умидимиз – Исо Масиҳ.